
Татаристон 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда иккита саноат майдонини очишни режалаштирмоқда. Янги технопарклар, яъни Бухоро ва Навоийда жойлашадиган майдонлар, "Алабуга" ва "КИП Мастер" компаниялари томонидан бошқарилади.
Бу ҳақда KazanFirst хабар берди. Мазкур кенгайиш "Чирчиқ" ва "Жиззах" технопаркларининг муваффақиятли фаолияти фонида амалга оширилмоқда.
Ушбу фаолият натижасида технопаркларнинг умумий даромади 40 миллион АҚШ долларига етди. Мутассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон янги саноат инфратузилмасини яратишга ва солиқ базасини оширишга қизиқиш билдирмоқда.
Чет элдаги саноат майдонларини ривожлантириш Татаристоннинг 2030 йилгача экспорт фаолиятини ривожлантириш бўйича минтақавий дастурининг бир қисми ҳисобланади.
"Ўзбекистон жуда тез ривожланаётган иқтисодиётга эга. Бу ерда аҳоли сони ҳар йили бир миллионга кўпаймоқда. Бу мамлакат биз учун жуда қизиқарли", — деди Татаристон саноат кластери бошқаруви раиси Сергей Майоров.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.