date

Декабр ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Декабр ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Декабр ойи қандай кечиши ҳақидаги дастлабки тахминлар маълум қилинди. Ўзгидромет жорий йилнинг декабрь ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, қишнинг илк ойида ўртача ойлик ҳарорат одатий кўрсаткичдан 1–1,5 даража юқори бўлади.

Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи эса 10–15 даража атрофида илиқ туради. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат янада ўзгарувчан бўлади — кечаси 2–7 даража илиқдан 0–5 даража илиққа тушиб, кундузи 12–17 даража илиқдан 2–7 даража илиққача пасайиб туради. Ёғингарчилик миқдори эса ой давомида нормага яқин ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.

Январь ойига келганда, умумий манзара нормага яқин сақланса-да, айрим ҳудудларда ҳарорат бироз совуқроқ бўлади. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда ҳарорат катта диапазонда тебранади: кечаси 3–8 даража илиқдан 3–8 даража совуққача, кундузи эса 10–15 даража илиқдан 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача ўзгаради. Учинчи ўн кунликда эса кескин аномал совуқлар кутилмоқда: кўпчилик ҳудудларда кечаси 12–17 даража совуқ, кундузи 5–10 даража совуқ бўлади. Нукус ва Урганч томонларида эса ҳарорат кечаси 20–25 даражагача тушиши мумкин.

Февраль ойи кўп йиллик нормаларга яқин кечиши кутилмоқда. Биринчи ўн кунликда аномал совуқлар яна давом этиб, кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда эса ҳаво сезиларли равишда илийди — кечаси 2–7 даража совуқдан 3–8 даража илиққача, кундузи 0–5 даража илиқдан 10–15 даража илиққача кўтарилади. Жанубий ҳудудларда эса кундузги ҳарорат 15–20 даражагача етиб, февраль ойи яна баҳор кайфиятини бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Декабр ойида об-ҳаво қандай бўлади?