Ўзбекистонда 1–4 декабр кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

1 дақиқа ўқиш28.4K
Ўзбекистонда 1–4 декабр кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, ойнинг биринчи тўрт кунида мамлакат бўйлаб ҳаво ўзгарувчан, лекин асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол шарқдан ғарбга бурилиб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунлари 0...-5, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳам ёмғирсиз кунлар давом этади. Тунги ҳарорат -2...+5, кундузи +10...+15 даражани ташкил этади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 1–3 декабрда об-ҳаво қуроқ, 4 декабрда эса баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман эҳтимоли сақланади. Кундузги ҳарорат +10...+15 даража, тунда -2...+3 даража.

Қашқадарё ва Сурхондарёда асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Фақат 4 декабрда Қашқадарёда кам миқдорда ёмғир кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +12...+17, тунда 0...+5 даража, айрим ҳудудларда -2 даражагача тушиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғонада туманли об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат тунлари -2...+3, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда 1–3 декабрда ёмғир ва қорсиз, 4 декабрда эса баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёки қор) бўлиши мумкин. Тунги ҳарорат -2...+3, кундузи +5...+10 даража атрофида.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?