Эртага мамлакат бўйлаб қайси ҳудудларда совуқ сезилади?

1 дақиқа ўқиш35.6K
Эртага мамлакат бўйлаб қайси ҳудудларда совуқ сезилади?

Ўзгидромет 27 октябрь куни кузатилиши кутилган об-ҳаво бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг катта қисмларида ҳаво ўзгарувчан, лекин ёғингарчиликсиз бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво сокин: шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда, ҳарорат кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи 15–17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол кучлироқ — 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси −3…+2 даража, кундузи 10–15 даража атрофида.

Бухоро ва Навоийда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ. Кундузи 13–18 даража.

Тошкент вилояти, Самарқанд, Сирдарё, Жиззахда ҳарорат кечаси 0–5 даража (баъзи ҳудудларда −2 даражагача), кундузи 13–18 даража.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 0–5 даража, кундузи 14–19 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийси — Андижон, Наманган, Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 11–16 даража.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 12–17 даражагача илиқ бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?