date

Ўзбекистонда 11 ойда 379 мингдан ортиқ машина сотилди

Ўзбекистонда 11 ойда 379 мингдан ортиқ машина сотилди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 379,1 мингта автомобил сотилди. Бу ҳақда UzAuto маълум қилди.

Энг кўп сотилган автомобиллар UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, улар сони 184,8 мингни ташкил этди. Шунингдек, Khorezm Auto 130,9 мингта машина сотди.

Декабрь ойининг бошига келиб, ADM Jizzakh томонидан 40,5 мингта, BYD Uzbekistan томонидан 21,2 мингта автомобил сотилган. Asaka Motors 1,1 мингта, SamAuto эса 400 та машина сотишни амалга оширган.

Моделлар бўйича олиб қаралганда, Chevrolet Cobalt энг кўп танланган автомобил бўлиб, ундан 112,5 минг дона сотилган. Шунингдек, Damas 97,7 мингта ва Tracker 41,1 мингта сотилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўн ойида Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt моделидан 131,7 минг дона ишлаб чиқарилган, аммо ушбу модел ишлаб чиқарилиши 2 фоизга камайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 11 ойда 379 мингдан ортиқ машина сотилди