date

Ўзбекистон бизнеси шакар ва мева консентратлари импорти божи бекор қилинишига чақирди

Ўзбекистон бизнеси шакар ва мева консентратлари импорти божи бекор қилинишига чақирди

Ўзбекистондаги бизнес ҳамжамияти 21-январ куни тадбиркорлар ва элчилар ўртасидаги очиқ мулоқотда шакар импортига қўйилган божни бекор қилиш масаласини кўтарди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

UzBev — алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ижрочи директори Алфия Мусина республикада ишлаб чиқарилмайдиган консентратлар импортига қўлланаётган 10 фоизлик божни олиб ташлашни таклиф этди. Гап, хусусан, апельсин ва манго каби мева консентратлари (ТИФ ТН 2009) ҳақида кетмоқда.

Мусинанинг айтишича, шакар нархининг юқорилиги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ҳануз энг оғриқли муаммолардан бири. Ҳозирда оқ шакар импорти 20 фоиз бож билан расмийлаштирилади (ТИФ ТН 170199).

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов эса иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси Жасур Қаршибоевдан апельсин консентратларига бож қўллаш қанчалик мақсадга мувофиқлигини сўради. У апельсин Ўзбекистонда етиштирилмаслигини инобатга олиб, мазкур ёндашувни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

Вице-премьер Жамшид Хўжаев Иқтисодиёт ва молия вазирлигига масалани ўрганиб, икки ҳафта ичида хулоса тақдим этишни топширди. У, шунингдек, мамлакатда шакар ишлаб чиқариш бўйича икки йирик лойиҳа амалга оширилаётганини, 2–3 йил ичида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми ошиши кутилaётганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бизнеси шакар ва мева консентратлари импорти божи бекор қилинишига чақирди