date

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонга биринчи тезюрар поездни жўнатди

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонга биринчи тезюрар поездни жўнатди
Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонга биринчи тезюрар поездни жўнатди. Юклаш маросими 10 декабр куни Жанубий Кореянинг Масан портида бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ChosunBiz хабар берди. Маросимда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамда Жанубий Корея компанияси раҳбарияти иштирок этди.

Биринчи партия етти вагондан иборат бўлиб, улар шартнома имзолангандан сўнг бир йил ва беш ой ичида ишлаб чиқарилди. Режага кўра, ушбу биринчи партия 2026 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистонга етказилади.

Бу дастлаб режалаштирилган муддатдан бир-икки ой тезроқ амалга ошади. Қолган 35 вагон (бешта поезд) эса 2027 йилга қадар етказиб берилиши кўзда тутилган.

Поездлар махсус Ўзбекистон шароитлари учун ишлаб чиқарилган. Улар чангдан ҳимояланган бўлиб, иссиқ ҳарорат ва қум бўронлари шароитида ишлай олади.

Янги вагонлар узунлиги 1,2 минг километрдан ортиқ бўлган йўналишларда, жумладан Тошкентдан Бухорогача бўлган йўналишда ҳаракатланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонга биринчи тезюрар поездни жўнатди