date

MobiUzни сотиб олиш бўйича уч инвестор таклифини яхшилаш учун қўшимча муддат олди

MobiUzни сотиб олиш бўйича уч инвестор таклифини яхшилаш учун қўшимча муддат олди

MobiUz (Universal Mobile Systems)ни хусусийлаштириш жараёнида энг юқори нарх ва энг мақбул шартларни таклиф қилган уч нафар инвесторга аризаларини қайта кўриб чиқиш учун қўшимча вақт берилди. Улар таклифларини 2026 йил 23 январь куни соат 23:59 гача Тошкент вақти билан янгилаши мумкин. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Гап компаниядаги 100% давлат улушини хусусий секторга ўтказиш ҳақида кетмоқда. Лойиҳанинг ҳозирги босқичи — халқаро савдоларнинг якуновчи босқичи.

Аввалроқ харидга қизиқиш билдирган хорижий инвесторлар сони 10 нафарни ташкил этган. Дастлабки саралашдан кейин 7 компания финал босқичига ўтказилди, мажбурий нарх таклифларини эса 6 та даъвогар тақдим этди.

Жараён Rothschild & Co, KPMG ва Deloitte каби халқаро маслаҳатчилар иштирокида олиб борилмоқда. Хусусийлаштириш бўйича барча ишлар Давлат хусусийлаштириш комиссияси томонидан маъқулланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » MobiUzни сотиб олиш бўйича уч инвестор таклифини яхшилаш учун қўшимча муддат олди