date

Эдегор 2026 йил «Арсенал» учун ғалабалар йили бўлишига умид қилмоқда

Эдегор 2026 йил «Арсенал» учун ғалабалар йили бўлишига умид қилмоқда

«Арсенал» сардори Мартин Эдегор жамоаси янги йилда совринлар учун курашни янада кучайтириш ниятида эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ярим ҳимоячи клуб расмий сайтига берган фикрларида «кўпроқ нарсани хоҳлашлари»ни айтиб, «Арсенал»даги ҳар бир футболчи кубок ютишни мақсад қилганини қайд этди. Эдегорнинг сўзларига кўра, жамоа ҳар куни айнан шу йўлда ишламоқда ва у 2026 йил ниҳоят ғалабалар йили бўлишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Арсенал» АПЛ жадвалида 40 очко билан пешқадам. Бироқ таъқибчилар жуда яқин: «Манчестер Сити» икки очко, «Астон Вилла» эса уч очко ортда. «Канонирлар» 30 декабрдан 31 декабрга ўтар кечаси «Эмирейтс»да «Астон Вилла»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдегор 2026 йил «Арсенал» учун ғалабалар йили бўлишига умид қилмоқда