
ПСЖ ёзги трансфер бозори учун навбатдаги муҳим мақсадини белгилаб олди. Transfer News Live A Bola нашрига таяниб хабар беришича, Париж клуби «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усман Диомандени таркибга қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи ПСЖнинг устувор номзодлари қаторидан жой олган. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике Диоманденинг имкониятларини жуда юқори баҳоламоқда ва клуб ҳимояни кучайтиришда айнан шу вариантни кўриб чиқмоқда.
Парижликлар ҳимоячи учун тахминан 45 миллион евро таклиф бериши мумкин. Диоманденинг «Спортинг» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. У Лиссабон клубида 113 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та ассист қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.