Ўзбекистонга ўқишга келган чет эл талабалари сони кескин ошди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 2025 йилнинг январ—ноябр ойларида 37,2 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонга таълим олиш учун келган.
- Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54,3 фоизга кўпайган.
- Талабаларнинг энг катта қисми Ҳиндистон (16,3 минг нафар) ва Туркманистондан (8,9 минг нафар) келган.
- Шунингдек, 2024 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, 5 000 нафар ўзбекистонлик талаба Жанубий Кореяда таҳсил олиш учун ушбу давлатни танлаган.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган топ–20 давлат фуқаролари бўйича янги рақамлар очиқланди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—ноябрь ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқароси таълим олиш учун мамлакатимизга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54,3 фоизга ошган.
Қўмита келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар кесимида қуйидагича шаклланган:
-Ҳиндистон — 16,3 минг нафар
-Туркманистон — 8,9 минг нафар
-Тожикистон — 2,7 минг нафар
-Покистон — 1,7 минг нафар
-Хитой — 1,4 минг нафар
-Жанубий Корея — 870 нафар
-Қирғиз Республикаси — 823 нафар
-Миср — 737 нафар
-Филиппин — 501 нафар
-АҚШ — 464 нафар
-Туркия — 357 нафар
-Афғонистон — 291 нафар
-Иордания — 194 нафар
-Буюк Британия — 179 нафар
-Россия — 164 нафар
-Жанубий Африка Республикаси — 155 нафар
-Эрон — 115 нафар
-Қозоғистон — 113 нафар
-Бангладеш — 97 нафар
-Италия — 94 нафар
Эътиборли жиҳати — аввалроқ Ўзбекистон Жанубий Кореядаги халқаро талабалар сони ўсишига энг катта ҳисса қўшган давлатлардан бирига айлангани ҳақида ҳам хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 2024 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра тарихдаги энг юқори кўрсаткични қайд этган, шу даврнинг ўзида 5 000 нафар ўзбекистонлик талаба ўқиш учун айнан Жанубий Кореяни танлаган.






























Изоҳлар 0
…