date

Tashkent City қурилиш майдонида ёнғин юз берди

Tashkent City қурилиш майдонида ёнғин юз берди

6-январ тонгида Tashkent City мажмуасининг иккинчи лоти ҳудудидаги қурилиш майдонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ёнғин бўйича хабар соат 08:55 да келиб тушган. Қутқарув ва ёнғин ўчириш хизматларининг махсус техникаси чақирувдан икки дақиқа ўтиб воқеа жойига етиб борган, соат 09:01 га келиб эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозир мутахассислар ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқламоқда, етказилган моддий зарар миқёси ҳам баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Tashkent City қурилиш майдонида ёнғин юз берди