Mетродан чиқиб қаерга бораман? Метро схемаси янгиланди

Тошкент метрополитени йўналишларининг янгиланган схемаси тақдим этилди. Янги харитада қатнов вақти янада аниқ ҳисобланган бўлиб, бекатлар орасидаги интерваллар ҳатто сониясигача кўрсатилган.
Энг ёқимли янгиликлардан бири — схема энди фақат “қайси бекатдан қайсига” эмас, балки “метродан чиқиб қаерга бораман?” деган саволга ҳам жавоб беради. Харитада бекатлар яқинидаги боғлар, бозорлар, спорт иншоотлари ҳамда шаҳар атрофи автостанциялари ҳақида ҳам қўшимча маълумотлар берилган.
Бу янгиланиш йўловчиларга маршрутни тезроқ режалаштириш, вақтни тежаш ва керакли манзилга ортиқча айланишларсиз етиб боришда қўл келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг