date

Uzbekistan Airways ёмон об-ҳаво сабаб бир қатор рейсларни бекор қилди

Uzbekistan Airways ёмон об-ҳаво сабаб бир қатор рейсларни бекор қилди

Uzbekistan Airways Наманган, Фарғона ва Андижон аэропортларида об-ҳаво ёмонлашгани сабаб бир нечта қатновларни вақтинча бекор қилди. Чекловлар 7–8 январ кунлари амал қилади.

7 январ куни Тошкент – Андижон – Тошкент ҳамда Фарғона – Красноярск – Наманган йўналишларидаги рейслар амалга оширилмайди. Шунингдек, 7 ва 8 январга режалаштирилган Наманган – Иркутск – Наманган ҳамда Андижон – Санкт-Петербург – Андижон қатновлари ҳам бекор қилинди.

8 январ куни эса Наманган – Уфа – Наманган рейси учмайди.

Компания бекор қилинган рейслар йўловчиларига чипта қийматини тўлиқ қайтариб олиш имконини беради. Бундан ташқари, мавжуд бўш ўринлардан келиб чиқиб, шу йўналиш бўйича бошқа рейсларга ёки Тошкент орқали, шунингдек Фарғона водийсидаги бошқа шаҳарлар орқали бепул қайта расмийлаштириш таклиф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Uzbekistan Airways ёмон об-ҳаво сабаб бир қатор рейсларни бекор қилди