date

Ерлардан самарали фойдаланишга янги солиқ чоралари

Ерлардан самарали фойдаланишга янги солиқ чоралари

Ўзбекистонда ЎРҚ–1128-сон қонун қабул қилиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Янги тартиблар қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни кучайтиришга қаратилган.

Қонунга мувофиқ, иккиламчи ижара асосида ер олган фойдаланувчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, каналлар, суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари атрофида белгиланган майдонларда агротехник талабларга мос экинлар экилмаслиги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатда жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача этиб белгиланди.

Шунингдек, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳар йили 1 майга қадар ушбу талаблар бажарилмаган ер участкалари ва уларнинг мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни давлат солиқ органларига электрон шаклда, реал вақт режимида тақдим этиши шарт бўлади.

Мазкур маълумотлар асосида экинлар тўлиқ экилмаган ер майдонлари учун ер солиғи ставкаси 3 бараварга оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди. Бу орқали бўш ёки самарасиз фойдаланилаётган ерларнинг олдини олиш кўзда тутилмоқда.

Қонуннинг кучга кириши уни расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга ошади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ерлардан самарали фойдаланишга янги солиқ чоралари