date

Баҳор ўртасида Жиззахда кутилмаган қор ёғди

Баҳор ўртасида Жиззахда кутилмаган қор ёғди

Бугун, 16 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Суффа ҳудудида баҳор фаслига қарамасдан қор ёғди. Бу ҳолат ҳақида “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат 09:45 дан бошлаб Зомин туманининг Суффа ҳудудида, денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда ўртача даражада қор ёғиши кузатилган. Қор қалинлиги 2 сантиметрни ташкил этган.

Қайд этилишича, ушбу об-ҳаво ҳолати натижасида ҳеч қандай талафотлар ёки фавқулодда вазиятлар юз бермаган.

Ҳодиса қайд этилган нуқтанинг географик координаталари 39°37ʼ36.4 шимолий кенглик ва 68°28ʼ19.5 шарқий узунлик сифатида белгиланган.

Синоптиклар бундай ҳолатлар тоғли ҳудудларда баҳор ойларида ҳам баъзан кузатилиши табиий эканини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Баҳор ўртасида Жиззахда кутилмаган қор ёғди