
Гидрометеорология хизмати маркази 29 май - 1 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 майда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 30–31 майда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 1 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ; 30 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 22–27 даража иссиқ; 31 май-1 июнда кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 30–31 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29–30 майда 17–22 даража, 31 май-1 июнда 15–20 даража илиқ, кундузи 29 майда 34–39 даража бўлади, 30 май-1 июнда 28–33 даража иссиққача аста-секин пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 30–31 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 29–31 майда 31–36 даража, 1 июнда 28–33 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 29–30 майда 34–39 даража бўлади, 31 май-1 июнда 30–35 даража иссиққача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезлик-да эсади. Ҳарорат 29 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ, 30 май-1 июнда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 29–31 майда ёғингарчилик кутилмайди. 31 май-1 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 29–31 майда 20–25 даража иссиқ, 1 июнда 17–22 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар