Тошкент метросида ойнали ҳимоя тўсиқлари пайдо бўлади

Тошкент метрополитенида йўловчилар хавфсизлигини янада кучайтириш мақсадида янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, метро бекатларининг платформаларига ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади.
Дастлаб мазкур тизим синов тариқасида Шаҳристон метро бекатида жорий этилиши кутилмоқда. Мутахассислар ушбу тўсиқлар йўловчиларнинг рельс ҳудудига тушиб кетиши каби хавфли ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беришини таъкидламоқда.
Маълумотларга кўра, ойнали ҳимоя тўсиқлари платформаларда юз бериши мумкин бўлган хавфли вазиятларни 80–90 фоизгача камайтириши мумкин. Лойиҳа самарали бўлса, кейинчалик бошқа бекатларда ҳам босқичма-босқич ўрнатилиши эҳтимол қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг