date

Ўзбекистонда оилаларининг бахтлилик даражаси аниқланди

Ўзбекистонда оилаларининг бахтлилик даражаси аниқланди

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда оилаларнинг умумий бахтлилик индекси 0,618 баллни ташкил этди. Тадқиқот 2026 йил март–апрель ойларида ўтказилган.

Сўровда республика бўйича 12 минг 697 нафар респондент иштирок этган. Унда оилаларнинг иқтисодий аҳволи, иш билан таъминланганлик даражаси, таълим имкониятлари, соғлом турмуш тарзи ва давлат хизматларидан қониқиш ҳолати ўрганилган.

Методикага кўра, бахтлилик индекси –1 дан +1 гача баҳоланади. +0,5 дан юқори натижа “юқори даража” сифатида қабул қилинади. Шу боис 0,618 балл оилаларнинг ҳаётдан мамнунлик даражаси юқори эканини кўрсатади.

Маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилда 0,560 балл, 2025 йилда эса 0,611 балл бўлган. Сўнгги йилларда бахтлилик индекси босқичма-босқич ўсиб бораётгани қайд этилмоқда.

Тадқиқотда оилавий қадриятлар, демографик барқарорлик ва оилавий ҳаётдан мамнунлик энг юқори баҳоланган йўналишлар сифатида кўрсатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда оилаларининг бахтлилик даражаси аниқланди