15:03 / 01.07.2019
3 248

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 3 - 6 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража, 4-6 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-4 июлда 18-23 даража, 5-6 июлда 20-25 даража, кундузи 3 июлда 31-36 даража, 4-6 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 3 июлда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 ва 5-6 июлда 20-25 даража, 4 июлда 18-23 даража, кундузи 3 июлда 30-35 даража, 4 июлда 33-38 даража, 5-6 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 ва 5-6 июлда 22-27 даража, 4 июлда 20-25 даража, кундузи 3 июлда 33-38 даража, 4-6 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 3 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда 19-24 даража, 4-5 июлда 18-23 даража, 6 июлда 20-25 даража, кундузи 3 июлда 30-35 даража, 4-6 июлда 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3 июлда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда 14-19 даража, 4-6 июлда 11-16 даража илиқ, кундузи 3-4 июлда 18-23 даража, 5-6 июлда 25-30 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?