Samsung Galaxy S26 Ultra камерасида янги носозлик аниқланди

"Samsung" Galaxy S26 Ultra смартфони фойдаланувчилари суратга олиш жараёнида янги муаммога дуч келишди. Фоcус Энҳанcер функцияси ёқилган ҳолатда яқиндан олинган суратлар экрандаги тасвирдан фарқ қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Баъзи ҳолларда тасвирнинг ўнг ёки пастки қисми қирқилиб қолмоқда.
"Samsung" компанияси расмий форумда ушбу муаммо мавжудлигини тасдиқлади. Компания вакилларининг таъкидлашича, хатолик 24 мегапикселли режимда икки карра зум ва Фоcус Энҳанcер функцияси бир вақтда ишлаганда юзага келади.
Бу ҳолат айниқса makro сёмкаларда яққол кўзга ташланади.
Ҳозирда компания мутахассислари ушбу нуқсонни бартараф этиш устида ишламоқда. Хатолик яқин кунларда чиқариладиган дастурий таъминот янгиланишларидан бирида тўлиқ тузатилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!