10:13 / 06.09.2019
3 010

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология маркази 7 - 10 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7 ва 9-10 сентябрда 8-13 даража, 8 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 7 сентябрда 23-28 даража, 8-10 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 10-15 даража, 10 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 7-8 сентябрда 23-28 даража, 9-10 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-8 сентябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ, 9 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 17-22 даража, 10 сентябрда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 13-18 даража, 10 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 7-8 сентябрда 28-33 даража, 9-10 сентябрда 21-26 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 12-17 даража, 10 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 7-8 сентябрда 23-28 даража иссиқ, 9 сентябрда 17-22 даража, 10 сентябрда 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 7-8 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 9 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 сентябрда 6-11 даража, 10 сентябрда 3-8 даража, кундузи 7-8 сентябрда 15-20 даража, 9-10 сентябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?