Халқаро молия корпорацияси (ХМК) «Ипак Йўли» АИТ банкига тавакалличиликни бошқариш ҳамда миллий валютада кредитлашни ошириш бўйича кўмаклашади.
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва «Ипак Йўли» АИТБ Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайдиган кичик ва ўрта бизнесни миллий валютада молиялаштириш ҳажмини оширишга ва хорижий валютадаги таваккалчиликларни самарали бошқаришга имкон берадиган шартнома имзолади.
Ушбу шартномага мувофиқ, ХМК ва «Ипак Йўли» банки валюта своп операцияларини Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (ISDA) умумий шартномасига (биржадан ташқари дериватив операцияларни тартибга солиш учун стандарт ҳужжат) мувофиқ амалга оширади. Мазкур шартнома хорижий валютадаги маблағларни ҳеджирлаш (суғурталаш) ва активлар ва пассивларни самарали бошқаришга имконият яратиб беради. ХМК Ўзбекистондаги маҳаллий банкларга таваккалчиликни бошқариш воситасини тақдим этаётган ягона халқаро молия муассасаси ҳисобланади.
«Мазкур шартнома «Ипак Йўли» банки томонидан дериватив молиявий воситалардан фойдаланиш орқали банкнинг ресурс ҳажмини кенгайтиришни кўзда тутувчи имзоланган илк шартномадир. ХМК билан ҳамкорлигимиз молиявий таваккалчиликни қисқартириш орқали мижозларимизга миллий валютада кредит тақдим этишни кенгайтиришга ва хорижий валютадаги таваккалчиликларни самарали бошқаришга имкон беради», - дея таъкидлаган «Ипак Йўли» АИТБ Бошқарув раиси Саидаброр Сайдахмедов.
ХМКнинг Мазрказий Осиё минтақаси бўйича менежери Кассандра Колберт шундай изоҳ берди: «Мазкур шартнома ХМКнинг ҳамкор молиявий муассасалари билан бирдамлигини ва ҳар қандай шароитда уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини кўрсатади. «Ипак Йўли» банки хорижий валютадаги таваккалчиликларни самарали бошқариш ва молиялаштиришга муҳтож бўлган корхоналарга миллий валютада кредитлашни давом эттириш имкониятига эга бўлди. Бу эса, ҳозирги вақтдаги COVID-19 пандемияси сабабли юзага келган инқирознинг салбий таъсирларини юмшатиш учун жуда муҳим ҳисобланади».
ХМК Ўзбекистондаги йирик хусусий банклардан бири бўлган «Ипак Йўли» банки билан ҳамкорлик қилиб, 2018 йилдан буён банкга миллий вайлутага айирбошлаш имкониятини яратган ҳолда умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини тақдим қилган.
Халқаро молия корпорацияси ҳақида
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси ривожланаётган иқтисиёдларда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи энг йирик глобал муассасадир. Биз бутун дунё бўйлаб 2000 дан ортиқ хусусий корхоналар билан ишлаймиз ва ўз капиталимиз, тажрибамиз ва нуфузимиздан фойдаланиб, уларга энг зарур бўлган янги бозор ва имкониятларни яратиб берамиз. 2019-молиявий йилида биз ривожланаётган мамлакатларга умумий қиймати 19 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда узоқ муддатли кредит маблағларни ажратиб бердик, бу орқали эса қашшоқликни бартараф этиш ва фаровонликни ошириш учун кучли хусусий секторнинг салоҳиятини яратиш имконини тақдим қила олдик. Батафсил маълумот бизнинг сайтимизда: www.ifc.org.
«Ипак Йўли» АИТБ ҳақида
1990 йилда ташкил этилган «Ипак Йўли» акциядорлик инновацион тижорат банки Ўзбекистондаги биринчи хусусий банк ҳисобланади. Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида жойлашган 16 та филиал ва 36 та экспресс-марказлари орқали якка тартибдаги ва корпоратив мижозларга кенг турдаги банк хизматларини тақдим этмоқда. «Ипак Йўли» банки доимий равишда ўз бизнесини ривожлантиришга, мижозлар базасини кенгайтиришга, банкнинг ҳудудий иштирокини оширишга, ҳар бир мижознинг эҳтиёжларини қондириш учун хизматлар сони ва турларини кўпайтиришга интилади.
Реклама ҳуқуқи асосида “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди