Ҳафтанинг биринчи кунларида ҳаво салқинлашади ва шамол кучаяди

1 дақиқа ўқиш5K
Ҳафтанинг биринчи кунларида ҳаво салқинлашади ва шамол кучаяди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 27–30 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол кучайиши ва ҳарорат аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда 27–28 октябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кейинчалик ҳаво очилиб, 19–24 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 18 м/с гача етган ҳолда чанг тўзонлари кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.

Бухоро ва Навоийда ҳам ҳафтанинг ўрталарида шамол кучайиши, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 23–28 даража, кечаси эса 4–9 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда 28 октябрда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Бошқа кунларда ёмғирсиз ва салқин ҳаво бўлади — кундузи 21–26 даража, кечаси 8–13 даража.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 27 октябрда 29 даражагача илиқ бўлади, аммо кейинчалик ҳарорат пасайиб, 28–30 октябрда 23–28 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Фарғона водийсида 28 октябрда қисқа ёмғир эҳтимоли бор, кейин ҳаво очилиб, ҳарорат кундузи 18–26 даража, кечаси 6–11 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда 28 октябрда ёмғир, баланд тоғларда эса қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13–20 даража, кечаси 3–8 даража атрофида бўлади.

Синоптиклар таъкидлашича, ҳафта бошиданоқ кузнинг ҳақиқий салқини сезила бошлайди — айниқса, шамолли ва ёмғирли кунларга тайёргарлик кўриш тавсия этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?