
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги 28 октябрь кунига оид об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади. Кечга томон ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол йўналиши шарқдан ғарбга алмашиб, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунга яқин 11–13°, кундузи эса 21–23° атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси ва эрталаб қисқа ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол 7–12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5–10°, кундузи 17–22° гача бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат тундузи 8–13°, кундузи эса 21–26° бўлиши прогноз қилинган.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимол қилинмоқда. Кундузги ҳарорат 18–23° атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда шамол ғарбдан 9–14 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кундузи 21–26° гача кўтарилади.
Фарғона водийсида кечга яқин ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат 21–26° гача етади.
Шу билан бирга, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд жойларда эса қорга айланиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 13–18°, кечаси 5–10° даража атрофида бўлади.
Синоптикларнинг таъкидлашича, октябрь ойининг сўнгги кунларида мамлакат бўйлаб кузнинг салқин ва шамолли ҳавоси ҳукм суради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!