
“Ўзгидромет” эртага, 27 октябрь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво прогнози ҳақида маълум қилди. Маълумотларга кўра, бутун республика ҳудудида ёмғир эҳтимоли жуда паст бўлиб, айрим вилоятларда шамол кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эртанги ҳаво бироз булутли ва вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёмғир кутилмайди, шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи эса 23–25 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, кечга яқин айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–11 даража, кундузи 19–24 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёмғир кутилмайди, ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёмғир эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13, кундузи 21–26 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 24–29 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада — ҳаво ўзгарувчан, лекин ёмғирсиз бўлади. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13, кундузи 21–26 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво нисбатан совуқроқ ва ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда шамол кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Метеорологлар таъкидлашича, кузнинг сўнгги ҳафталарида шундай ўзгарувчан об-ҳаво одатий ҳол бўлиб, айрим ҳудудларда ҳарорат пасайиши ва шамолли кунлар сони ортиши кузатилади. Шу боис, аҳолига кечқурун ва эрталаб енгил совуқдан эҳтиёт бўлиш тавсия этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!