Ўзбекистонда қайси соҳа бўйича ойлик маош ошиб бормоқда?

1 дақиқа ўқиш19.6K
Ўзбекистонда қайси соҳа бўйича ойлик маош ошиб бормоқда?

Ўзбекистонда қайси соҳа бўйича ойлик маош ошиб бормоқда?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида мамлакат бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи 6 миллион 166 минг сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,2 фоизга кўп.

Энг юқори ўсиш анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида қайд этилди — пойтахтда ўртача ойлик маош 10 миллион 379 минг сўмга етган. Бу ўтган йилга қараганда қарийб 19 фоиз юқори кўрсаткичдир.

Ҳудудларда ҳам сезиларли ижобий динамика кузатилмоқда. Самарқандда ўртача иш ҳақи 4,8 миллион сўм, Наманганда 4,5 миллион сўм, Сирдарёда 4,9 миллион сўм, Фарғонада эса 4,5 миллион сўм атрофида шаклланган. Барча вилоятларда ўсиш суръатлари 19–25 фоиз оралиғида.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлилга кўра, энг катта ўсиш кўнгилочар ва дам олиш соҳасида қайд этилди — бу йўналишдаги ўртача маош 22,8 фоизга ошиб, 5 миллион сўмни ташкил этди. Таълим соҳасида ўсиш 19,8 фоиз, транспорт ва логистика йўналишида эса 16,7 фоиз бўлди.

Ахборот ва алоқа соҳаси энг юқори кўрсаткични қайд этди — бу йўналишда ўртача ойлик иш ҳақи 14,9 миллион сўмга етган. Банк, суғурта ва кредит соҳаларида эса рекорд даража — 16,8 миллион сўм маош кузатилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?