22:03 / 28.05.2020
2 149

Оҳак цехидаги ўғрилик

Оҳак цехидаги ўғрилик
Фарғона вилоят иқтисодий судининг қарорига кўра табиий газдан 583 млн. сўм қарздорликни тўлаши лозим бўлган тадбиркор энди газдан ўғринча фойдалана бошлади. Афсуски, айрим тадбиркорлар карантин даврида“биров билмай қолади” қабилида эгри иш тутаётгани, ачинарли, албатта.

Жорий йилнинг 27 май куни Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Олтинкўл тумани тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган навбатдаги мониторинг давомида, Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласида фаолият олиб борувчи тадбиркор Ибрагимов Шохидбек таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан, техник ҳужжатларсиз, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, оҳак пишираётганлиги аниқланди.

Тадбир давомида табиий газ тармоғига 3 дона 25 тонналик оҳак хумдони 10 дона ностандарт ёндиргич (горелка) орқали табиий газдан фойдаланиш қоидаларига зид равишда уланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан таъминотчи корхона манфаатларига етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Ўзбекистон » Оҳак цехидаги ўғрилик