date

Президенти Шавкат Мирзиёев Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади

Президенти Шавкат Мирзиёев Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун телефон орқали 73 ёшни қарши олган Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни муносабати билан самимий табриклади.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат давомида давлат раҳбари Қозоғистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда мамлакат тараққиёти йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, икки қардош давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди

Томонлар сўнгги йилларда ўзаро алоқалар янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб, турли соҳалардаги ҳамкорлик янада кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни 10 миллиард долларга етказиш, энергетика, транспорт, инвестиция ва маданий-гуманитар йўналишларда қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, яқин истиқболдаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва ҳудудлар даражасидаги ҳамкорлик форматларини янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президенти Шавкат Мирзиёев Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади