Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 20-06-2016, 23:43
  • 1 056
  • Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

    Туркияда камида 7 киши автобус ва поезд иштирокидаги тўқнашув қурбонига айланган. Бу ҳақда Cumhuriyet хабар тарқатган.

    Бу воқеа Элёзиқ вилояти ҳудудида, маҳаллий вақт билан соат 09:15да рўй берган. Бу вазиятда Татван шаҳридан Анқарага кетаётган поезд ўз йўлида туриб қолган автобусни уриб кетган.

    Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 1 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

    Туркия темир йўл бошқармаси маълумотига кўра, қурбонлар орасида суриялик қочқинлар ҳам бўлган.