Эрон Ироқда «Ислом давлати» жойлашган нуқталарга авиаҳужум уюштирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрон Ироқда «Ислом давлати» жойлашган нуқталарга авиаҳужум уюштирди

Дунё 3-12-2014, 10:52 1 646
Эрон Ироқда «Ислом давлати» жойлашган нуқталарга авиаҳужум уюштирди

Эрон Ироқдаги «Ислом давлати» террористик гуруҳи жойлашган нуқталарга авиазарбалар берди, деб ёзади «Газета.ru» Пентагон матбуот котиби Жон Кирбига таяниб.

«Бизда улар ҳақиқатан ҳам F-4 Phantom қирувчи самолётлари ёрдамида сўнгги бир неча кун авиаҳужумлар уюштирганини тасдиқловчи далиллар бор», — деди Кирби.

Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ ҳукуматини Эрон билан Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича ҳамкорлик қилмаслик ҳақида огоҳлантирган эди.

Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.