Туркия армияси курдларга қарши жанговар амалиётларда муваффақият қозонмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия армияси курдларга қарши жанговар амалиётларда муваффақият қозонмоқда

Дунё 31-08-2016, 15:47 873
Туркия армияси курдларга қарши жанговар амалиётларда муваффақият қозонмоқда

Туркиянинг ЕИ масалалари бўйича вазири Умар Челикнинг сўзларига кўра, суриялик курдларнинг қуролли гуруҳлари Фрот дарёсининг ғарбий соҳилларини тарк этган, бироқ, уларнинг барчаси ҳам ҳудудни ташлаб кетмагани боис, амалиёт тугатилмаган, дейилади "Кун" нашрида.

"Бугун берилган баёнотларда курдларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари Фрот дарёсининг ғарбий соҳилини тарк этгани хабар қилинган. Аммо, уларнинг бир қисми қолган. Бу манфаатларга зиддир", — деган Челик NTV телеканалига берган интервьюсида.

Турк армияси ўтган ҳафтадан бери Сурия шимолидаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётларни ўтказиб келмоқда.

29-август куни Туркия ТИВ курдларга ультиматум эълон қилиб, Фротдан шарққа чекинишни талаб қилган эди. АҚШ ҳукумати эса, Туркиянинг курд кучларига зарбасини қоралаб, бор эътиборни ИШИДга қарши курашга қаратишга чақирган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.