Путин Қирғизистон президентини мукофотлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин Қирғизистон президентини мукофотлади

Дунё 17-09-2016, 18:11 863
Путин Қирғизистон президентини мукофотлади

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни Александр Невский ордени билан мукофотлади, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Қирғиз давлати раҳбари Атамбаев 60 ёшга тўлиши муносабати билан "Россия ва Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик руҳида ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун" шундай мукофотга муносиб кўрилган. Путин орденни ҳамкасби билан Бишкекда ўтказган икки томонлама музокаралари чоғида топширган.

Путин орденни топширар экан, Александр Невскийнинг тарихдаги ўрнини алоҳида қайд этган.

"Бу орден, биргаликда тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаларимизни ёдда тутувчи сиздек инсонга бу мукофот энг муносибидир", — деган Путин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.