Исроил разведка вазири Исраэль Кац уч кундан бери мамлакатнинг турли ҳудудларида давом этаётган ёнғинларнинг сабабини уларнинг қасддан уюштирганлиги билан изоҳлади, дейилади Кун нашрида.
Пайшанба кунининг энг "қайноқ нуқтаси" йирик шимолий шаҳар - Хайфа бўлди. У ердан минглаб аҳоли эвакуация қилинмоқда.
"Мамлакатни ёнғинлар тўлқини қамраб олди, уларнинг сабаби эса - қасддан ўт қўйишда", - деди разведка соҳаси билан бирга транспорт вазири лавозимини юритувчи Кац. Сиёсатчининг баёноти унинг матбуот хизмати томонидан тарқатилди.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ёнғинларни ташкиллаштириш миллатчилик масаласига бориб тақалишини тахмин қилмоқда. "Мен қонунчиликда ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқмоқчиман, янги қонун лойиҳаси айбдорнинг уйи ва мол-мулкини мусодара қилишга имкон берса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳам тийилишнинг бир омили", - деди у.
Адлия вазири Айелет Шакед ижтимоий тармоқларда қасддан ёнғин уюштириш учун 15-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниш мумкинлигини эслатиб ўтди.
Полиция маълумотларига кўра, Хайфадан ташқари, Қуддус атрофидаги ҳудудлар, Тель-Авив ва Қуддус ўртасида жойлашган Модиин шаҳри ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги аҳоли пунктларида ёнғин билан кураш олиб борилмоқда.
Исроил жаҳон ҳамжамиятига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Олти мамлакат ўзининг ўт ўчирувчи самолётларини Исроилга жўнатган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди