YouTube’даги TechRax канали Samsung Galaxy S флагманларининг олтита авлодини дроп-тест ёрдамида синаб кўрди. Бу ҳақда «Mail.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Қурилмаларнинг ҳар бири ён томонидан ва экран томонидан ерга ташлаб кўрилди. Ён томонидан қулаш смартфонларга кучли зарар келтирмади. Экрани билан ерга тушганида эса синалаётган қурилмаларнинг барчасида ойналар синди.
Бунда Galaxy S ва S2 энг кам зарар кўрди. Galaxy S3 умуман ёнмай қолди, энг янги флагман Samsung Galaxy S6’нинг экрани эса худди ўзидан олдинги «аждодлари»да бўлгани каби дарз кетди.
Нашр эслатишича, Galaxy S6 экрани энг янги Corning Gorilla Glass 4 ойнаси билан ҳимояланган. У тирналмайди, лекин ёрилиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди