08:31 / 19.03.2017
7 498

Лондонда синган пианино ичидан қадимги тилла тангалар топилди

Лондонда синган пианино ичидан қадимги тилла тангалар топилди

Лондонлик оила 1983 йили харид қилинган пианинони эски ва таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун таъмирлашга беришганди. Таъмирлаш вақтида унинг ичидан бир қанча қадимий тилла тангалар топилди. Бу ҳақда “Ukropnews24” нашрига таяниб “Qalampir” хабар қилди.

Айни вақтда полиция тангаларнинг эгаларини изламоқда. Бунинг учун пианинонинг аввалги эгаларини топиш лозим бўлади. Маълумотларга кўра, ушбу мусиқий асбоб 1906 йили Лондонда ясалган.

Тангаларнинг эгаларини қидириш ишлари 2017 йил 20 апрелга қадар давом этади. Агар белгиланган муддатда улар топилмаса, тангалар давлат ғазнасига ўтказилади.

Тилла тангаларнинг маълум қисми белгиланган тартибда пианинонинг ҳозирги эгаларига берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда синган пианино ичидан қадимги тилла тангалар топилди