15:42 / 06.04.2017
6 583

Саудия Арабистонида терроризмда гумон қилиниб 77 киши ҳибсга олинди

Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари жорий йил март оида терроризмда гумон қилинаётган 77 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Казинформ»га асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Саудия Арабистонида терроризмда гумон қилиниб 77 киши ҳибсга олинди
53 нафар гумонланувчи турли мамлакатлар, жумладан, Туркия, Сурия, Миср, Ҳиндистон, Нигерия, Непал ва Кувайт фуқаролари эканлиги билдирилмоқда.

Шунингдек, мамлакат ички ишлар вазирлиги «Мулоқот ойнаси» деб номланган веб-сайтни ишга туширгани, унда Саудия қамоқхоналарида ҳибсда тутиб турилган шахслар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилгани ва мунтазам равишда янгиланиб турилгани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида терроризмда гумон қилиниб 77 киши ҳибсга олинди