13:18 / 11.10.2017
8 429

Ҳиндистонда ҳайвонот боғи ходими йўлбарсларга “ем бўлди”

Ҳиндистонда ҳайвонот боғи ходими йўлбарсларга “ем бўлди”
Ҳиндистон Миллий боғининг ходими оқ тусли йўлбарснинг қурбони бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги миллий боғнинг Анжания исмли қаровули йиртқич ҳайвон ҳужуми натижасида қурбон бўлди. 40 ёшли Анжания мушуксимон йиртқичлар қафасининг эшигини ёпаётган пайтида унга ташланган ёш йўлбарс чангалидан қутилиб қололмаган...

Ҳайвонот боғи ходимлари марҳум қаровулни қутқаришга қилган ҳаракатлари бесамар якунланган. У аянчли ҳолатда йўлбарсларга “ем бўлган”.

Ҳиндистонда эҳтиётсизлик ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик натижасида бу каби аянчли ҳолатлар тез-тез учраб туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда ҳайвонот боғи ходими йўлбарсларга “ем бўлди”