Россиянинг Тула вилоятида тўққизинчи синф ўқувчиси онасининг маслаҳатига қулоқ тутиб, яширинча дунёга келтирган ўғлини ахлат халтасига солиб, яқин орадаги ахлаттепага ташлаб юборди, деб ёзади «MK.ru»га асосан Дарё нашри.
15 ёшли қиз ва унинг онаси чақалоқнинг туғилиши оила учун катта юк бўлади деган хулосага келиб, боланинг жасадини эса ҳеч ким сезмайди, деб ўйлаган, чунки қишлоқдан ҳафталар давомида ахлат олиб чиқиб кетилмайди.
Аммо ҳар куни озуқа топиш мақсадида контейнерларни титадиган маҳаллий фуқаролардан бири чақалоқнинг жасадини топиб олди ва бутун қишлоқни бошига кўтарди.
Маҳаллий фуқаролар айтишича, қизнинг ота-онаси ичкиликбоз бўлган ва фарзандига етарлича эътибор бермаган. Қиз эса боласининг отаси кимлигини билмагани учун, ўз ҳомиладорлигини ҳаммадан яширган.
Чақалоқ эса ҳаво совуқлиги туфайли ўша кечасиёқ нобуд бўлган. Миш-мишларга кўра, қизнинг ота-онасини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишмоқчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди