Олмахон фарзандига ғамхўрлик қилган эркакка миннатдорчилик билдирди

  • Дунё
  • 4-12-2017, 15:39
  • 1 581
  • Олмахон фарзандига ғамхўрлик қилган эркакка миннатдорчилик билдирди
    Рахул Шарма ўз инидан қулаб тушган кичик ва заиф олмахонни топиб олгач, унга ўз уйидан ажойиб бошпана ажратиб берди ва сут билан боқа бошлади.

    Рахул ушбу ёқимтой жониворни шахсан ўзи боқишга тайёр бўлиб турганда уйда она олмахон пайдо бўлди ва боласига синчиклаб қараганча унинг аҳволи яхши эканлигини кўриб, типирчилай бошлаган, сўнг келиб эркакнинг қўлига тегинди.

    Рахул бу ҳолатни миннатдорчилик рамзи сифатида қабул қилди ва бу онлар унинг ҳаётидаги энг ажойиб дақиқалар эканлигини айтиб ўтди.

    Хабарда айтилишича, она олмахон боласини ўзи билан бирга олиб кетган.

    » » Олмахон фарзандига ғамхўрлик қилган эркакка миннатдорчилик билдирди
    Яндекс.Метрика