Россия Конституцион суди мухолифатчи Алексей Навальнийга унинг конституциявий ҳуқуқлари бузилиши юзасидан берган шикоят аризасини кўриб чиқишга қабул қилиш бўйича рад жавобини берди.
“Коррупция билан кураш фонди” асосчисининг фикрича, ҳуқуқлари бўйича “Россия Федерацияси президентлиги сайловлари тўғрисида”ги Федерал қонунининг 3-моддаси 5.2-банди 1-бандостида белгиланган нормаларга амал қилинмаган.
Федерал қонуннинг бу бандида Россия фуқароси оғир ёки ўта оғир жиноятни амалга оширганлик учун озодликдан маҳрум этилган ва овоз бериш кунида кўрсатилган жиноят учун судланганлиги бекор қилинмаган бўлса, Россия президенти учун сайланиш ҳуқуқига эга эмаслиги айтилади.
Навальний “Киров ўрмон иши” доирасида айнан шундай оғир характердаги жиноят бўйича судланган. Шу билан бирга, шикоятни қабул қилишга рад жавоби берилиши бўйича Конституцион суд ўзининг қарорига асосланган. 2013 йилнинг 10 октябрдаги қарорда оғир ёки ўта оғир жиноятни амалга оширганлик учун озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан сайланиш ҳуқуқини маълум бир муддатга чеклаш имконияти ҳақида сўз юритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Марказий сайлов комиссияси мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни 2018 йилги президентлик сайловига номзод сифатида қабул қилмагани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади