23:20 / 24.01.2018
6 559

Италиялик эркак уйи балконидан туриб йўловчиларни ўққа тутди

Италиялик эркак уйи балконидан туриб йўловчиларни ўққа тутди
Италиянинг Беллон шаҳрида яшовчи эркак уйининг балконидан туриб, кетаётган йўловчиларни ўққа тутди.

Хабар берилишича, 48 ёшли эркак ўз уйида қурол билан қўлга олинган. Айнан шу ерда унинг рафиқаси ва 14 ёшли қизи ҳам бўлган.

Эркак аввалига аёлини ўлдириш билан қўрқитган, кейин эса қуролни балконга олиб чиққан.

Отишмадан 5 киши яраланди, уларнинг 3 таси эса шифохонага олиб кетилди. Жабрланганлар орасида телефон қўнғироғи сабаб бу ерга етиб келган полиция ходими хам бор.

Эркакнинг рафиқаси ўлик ҳолатда топилди, қизи эса воқеа жойидан қочиб кетишга улгурган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик эркак уйи балконидан туриб йўловчиларни ўққа тутди