Жанубий Корея ва КХДР келаси ҳафта музокараларни қайта бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанубий Корея ва КХДР келаси ҳафта музокараларни қайта бошлайди

Дунё 20-11-2015, 14:08 452

Сеул ва Пхеньян 20 ноябрь, жума куни олий даражадаги учрашувларни тайёрлаш учун музокараларни қайта бошлаш ҳақида келишиб олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Жанубий Корея бирлашув вазирлигига таяниб.

Жанубий Корея ва КХДР келаси ҳафта музокараларни қайта бошлайди

«Иккала томон ҳам олий даражадаги учрашув тафсилотлари, жумладан унинг ўтказилиш вақти ва жойини муҳокама қилишни режалаштирмоқда», — деди вазирлик амалдори.

Нашр эслатишича, аввалроқ Жанубий Корея КХДРнинг 26 ноябрь куни ҳукумат даражасидаги мажлис ўтказиш таклифини қабул қилган эди, у олий даражадаги учрашув учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.