Жиноятчилар 2016 йили ўзбекистонлик ва қирғизистонлик 16 нафар фуқарони, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, текстиль фабрикасида мажбурлаб ишлатишган.
Уч нафар бурятиялик ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси (аёл киши) бу қилмиши учун суд олдида жавоб бермоқда. Бу ҳақида «Хабар» нашри хабар берди.
Гуруҳ аъзолари хорижликларни Россия ҳудудида ноқонуний ушлаб туриш ва улардан мажбурий меҳнатда фойдаланганликда айбланмоқда.
Терговда аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 йили 11 нафар хорижликни Россия ҳудудига ноқонуний кириб келишини ташкил этган ва уларни Прибайкаль районидаги Турунтаево қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш базаларининг хўжалик иншоотларига жойлаштиришган.
2016 йилнинг мартидан то июлига қадар ушбу гуруҳ аъзолари ўша иншоотларда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 нафар фуқаросини, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, ноқонуний ушлаб туришган. Жиноятчилар уларни фақат егулик эвазига текстиль фабрикасида ишлашга мажбурлашган, турли қийноқ, психологик ва жисмоний зўрлик ишлатишган.
Бурятия Республикасининг Прибайкаль райони суди мазкур жиноий иш материалларини яқин вақт ичида кўриб чиқади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади