Ўш аэропортига авария ҳолатида қўнган лайнернинг қаноти ва шассиси синган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўш аэропортига авария ҳолатида қўнган лайнернинг қаноти ва шассиси синган

Дунё 22-11-2015, 18:12 1 551

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри аэропортига авария ҳолатида қўнган Boeing 737 самолётининг қаноти синган ва шассиси ишдан чиққан. Бу ҳақда, аэропортдаги манбага асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ўш аэропортига авария ҳолатида қўнган лайнернинг қаноти ва шассиси синган

«Дастлабки маълумотларга кўра, Красноярскдан учиб келган Boeing 737’нинг қаноти синган ва шассиси ишдан чиққан. Самолёт бортида 159 киши бўлган», — дейилади манбада.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Avia Traffic Company авиакомпаниясига тегишли самолёт қуюқ туман сабаб кўриш ёмонлиги учун Ўш аэропортига авария ҳолатида қўнгани маълум бўлганди.

Самолёт «учиш-қўниш йўлаги ёнига қўнган», йўловчиларни ҳаво билан шиширилган траплар ёрдамида самолётдан эвакуация қилишга тўғри келган, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари Назир Аҳмедовнинг маълум қилишича, ҳукумат Ўш аэропортидаги ҳодиса юзасидан шошилинч мажлис ўтказмоқда.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.