Бугун бўлиб ўтган ЎФФ йиллик йиғилишида Марказий Осиё кубоги ташкил этиш масаласи ҳам кўтарилди. “Спорт” телеканали вакили Зафар Имомхўжаев томонидан берилган саволга Марказий Осиё футбол ассоциацияси раҳбари этиб тайинланган Мираброр Усмонов жавоб қайтарди.
“Марказий Осиё Кубоги мусобақаси ташкил этиш борасида иш олиб борилмоқда. Шундай режа бор. Апрель ойида ассоциация йиғилиши бўлади. Йиғилишда мусобақа борасида ҳам гаплашиб олмоқчимиз.
Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим, бундай мусобақа ўз ўзидан ташкил этилмайди. Энг аввало молиявий таъминотни шакллантириб олишимиз лозим. Бу борада ҳамма шароит яратилади ва келгуси йилларда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирокида мусобақа ташкил этилади”, - дейди Мираброр Усмонов.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради