Sony компанияси шу йилнинг 18 октябрь куни Sony Xperia Ear номли ақлли гарнитурани сотувга чиқаради, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Sony Xperia Ear персонал ёрдамчи функциясини бажарадиган кичкина гарнитура ҳисобланади. У овозли буйруқларни аниқлаб, смартфон билан боғланади ва фойдаланувчига керакли маълумотларни тақдим қилади. Гарнитура Sony Agent технологиясини қўллаб-қувватлайди, унга яқинлик сенсори ўрнатилган. Мисол учун, гарнитура ўз эгасини жорий ишлардан чалғитмаган ҳолда, режалаштирилган ҳодиса ва топшириқларни эслатиб туриши мумкин.
Гаджет 29,5 x 15,2 x 25,2 мм ўлчамга эга бўлиб, бор-йўғи 6 грамм юк босади. У оғирлиги 31 грамм бўлган зарядлаш қурилмасидан қувватланади. Sony Xperia Ear NFC ва Bluetooth модулларини қўллаб-қувватлайди, IPX2 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Нархи – 194 доллар атрофида бўлиши ҳақида хабар берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради