GM Uzbekistan Қозоғистонга Ravon R2 автомобилларини етказиб беришни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-08-2016 | 21:08 ZAMIN.UZ / Авто / 06 Август 2016 года
1 599

GM Uzbekistan Қозоғистонга Ravon R2 автомобилларини етказиб беришни бошлади

GM Uzbekistan Қозоғистонга Ravon R2 автомобилларини етказиб беришни бошлади

GM Uzbekistan ҚК 25 июль куни Қозоғистонга Ravon R2 автомобилларининг биринчи партиясини жўнатди. Бу ҳақда “Газета.uz”га асосланиб, “Даракчи.uz” хабар бермоқда.

3 август куни эса R2 автомобилларининг иккинчи партиясини Россияга жўнатиш ишлари бошланди. Яқин кунларда Nexia R3 моделининг биринчи партияси ҳам юборилади.

General Motors автомобиллари ичида R3 «Эра-Глонасс» (аварияли вазиятларда фавқулодда жавоб қайтариш тизими) модули сертификатига эга бўлган биринчи модель бўлди.

Россияга май ойида автомобилларни етказиб беришдаги тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда компания логистика ва етказиб беришни такомиллаштириш учун бир қатор чораларни қўллади, дейилади хабарда.

Йил давомида ҚК МДҲнинг бошқа етакчи бозорларида ҳам Ravon брендининг дилерлик тармоқларини кенгайтириш ишларини давом эттиради. Жумладан, августда бренд Украинада намойиш этилади.

Бундан ташқари, моделлар қаторини янгилаш бўйича ҳам ишлар давом эттирилади. Тақдимоти бўлиб ўтган R2, R3 ва Gentra моделларидан ташқари, бир вақтнинг ўзида барча бозорларда Ravon R4 янгиланган моделини тақдим этиш режалаштирилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru