Honda бешинчи авлод CR-V кроссоверини тақдим этди. Ноябр ойида Лос-Анжелесда японча кроссовер америкаликлар учун намойиш этилади. Келгуси йилдан эса савдода учратишимиз мумкин, дейилади "Carzone" сайти хабарида.
Янги Honda CR-V аждодидан кўра йириклашган, ғилдираклар базаси 41 ммга катталашган. “Хонда” инженерлари айтишича, йўловчилар оёғини қўйиши учун қўшимча 53 мм жой пайдо бўлди. Юкхона ҳажми 56 литрга ошди. Бошқача айтганда суянчиқлар туширилган ҳолатда юкхона 1104 литрни ташкил этади.
Япон кроссовери 2 турдаги моторга эга. Асос вариантида 184 от кучига эга 2,4 литрли двигатель. Қимматроқ версиясига эса бир ярим литрли, дамлаш (наддув) технологиясида ишлайдиган агрегат ўрнатилади, унда 190 отнинг кучи бор.
Қўшимча тўлов эвазига двигателни масофадан туриб ишга тушириш функцияси, икки зонали иқлим назоратчиси, орқадаги йўловчилар учун USB порт каби имкониятларни қўлга киритиш мумкин. CR-Vнинг барча версияларида 7 дюймли экранга эга мултимедиа тизими мавжуддир. Тизим Apple CarPlay ва Android Auto билан ишлайди.
Ушбу кроссовернинг тўртинчи авлоди Россияда ҳозир 1,5 млн рублдан сотилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди
Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!"