12:11 / 05.05.2024
384

Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди

Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди
Сиз ўтган ҳафтада бажаришингиз керак бўлган ишни орқага ташладингиз. Бундай зарарли одатдан қутулиш мумкинми? Мумкин ─ шахсий ташаббус кўрсатинг! Муваффақият қозонган инсонлар шундай кишиларки, улар ўзларининг шахсий ташаббусларига мувофиқ ўйлайдилар ва иш юритадилар. Фаолиятнинг икки усули мавжуд: ўз танловингиз асосида ҳамда мажбурият остида.

Биз шундай мамлакатда яшаяпмизки, унда турли-туман шахсий эркинлик ва ҳуқуқлар бойларга ҳам, камбағалларга ҳам баб-баробар берилган. Эҳтимол, бу бизнинг тизимда эркин тадбиркорлик учун энг муҳим шартдир.

Шахсий ташаббуснинг эркинлиги бизда шунчалик муҳим омил ҳисобланадики, унга бўлган кафолат АҚШнинг ҳар бир фуқароси учун Конституцияда белгилаб қўйилган. Бу ҳуқуқнинг қимматли жиҳати шундаки, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир ходим фирма манфаати йўлида шахсий ташаббусидан фойдаланганида тегишли эътироф ва рағбатлантиришга сазовор бўлади.

Эндрю Карнеги ёшлигида Пенсильвания штатидаги темир йўл компаниясида оддий ходим бўлиб хизмат қиларди. Бир куни ишга келиб, шаҳардан ташқарида жуда катта темир йўл ҳалокати содир бўлганини эшитиб қолди. У бўлим бошлиғига қўнғироқ қилишга беҳуда уринди ва ниҳоят умидсизликка тушиб, бир ишга қўл урди. Бу иши учун компаниянинг ниҳоятда метин қоидаларига мувофиқ ўз-ўзидан ишдан ҳайдалиб кетиши мумкин эди. Карнеги ҳар бир дақиқаси компанияда обрўсига путур етказишини англаган ҳолда... бошлиқнинг фамилияси билан кондукторга тегишли кўрсатмаларни берди.

Бўлим бошлиғи ишга келганида, Карнегининг тушунтириш хати ва истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига кўзи тушди. Эртаси куни эса бу ариза Карнегига «Истеъфо қабул қилинмайди», деб ёзилган кўрсатма билан қайтариб берилди.

Орадан бир неча кун ўтгач, бошқарувчи Карнегини ҳузурига чақирди ва унга шундай деди:

– Йигитча, биласизми, икки тоифа одамлар бўлади ва улар ҳеч балони қўлга кирита олмайди. Биринчиси – нима буюрилса, шуни қилмайди. Иккинчи тоифа одамлар эса нимаики айтилса, шундан ортиғини қилмайди.

Алхусус, бошлиқ Карнегининг ташаббусини темир йўл бошқармаси ишидан устун даражада баҳолади.

Бир неча йил муқаддам Жорж Стефек Чикаго шифохонасида фахрийлар учун ажратилган хонада ётар экан, калласида бир ғоя пайдо бўлди. Буни бошқа ҳар қандай одам ҳам ўйлаб топарди. Лекин шуниси муҳимки, Стефек шифохонадан чиққандан кейин ҳам ғояси устида алоҳида ишлади.

Теннеси штатидаги Мемфис шаҳрида яшовчи Кларенс Сондерс бир куни ўз-ўзига хизмат қилувчи кафетерийда узундан-узоқ навбатда турган кишиларни кўрди. У ўзининг тасаввурини ишга солди ва ўз-ўзига хизмат қилиш ғоясини баққоллик моллари савдоси билан қўшиш режасини ишлаб чиқди. Кларенс бу режаси ҳақида иш берувчи маҳаллий баққолга айтганида, у маҳсулотларни ўраш ва етказиш бўйича пул тўлашини, амалга ошмайдиган ғоя учун пулни беҳуда совуришга уринмаслигини дангал айтди. Сондерс ишини ташлаб, ўз режасини «Пигли Вигли» дўконларида татбиқ этишга киришди. Натижада замонавий супермаркетларнинг издошлари орқали миллионларни ишлаб олди.

Яратган бизга ўз фикр-тафаккуримиз устидан тўла-тўкис назорат қилиш қобилиятини ато этар экан, шак-шубҳасиз, бу имтиёздан шахсий ташаббусимизни намоён этиш йўли билан фойдаланишимизни ҳам истаган.

Кимки вақтини шунчаки ўтказишга одатланган бўлса, вақти етмаслигини баҳона қилади. Шунинг учун ҳам у бошқаларга нисбатан кўпроқ омадсизликка дучор бўлади. Мақсадига эришган одам эса ўз қуёшининг остидан жой олади. Бундайлар шахсий ташаббусларини олға суради, тамаддун учун зарур бўлган ҳар қандай йўналишга қараб интилади.

(Наполоен Хилл китобидан)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди